Дунё бўйича глобал иқлим ўзгаришлари жадаллашганлиги натижасида атмосфера ҳавосининг бузилиши ва унинг салбий таъсири барча жабҳаларда, айниқса инсонларни яшаш тарзида жиддий сезилмоқда. Мазкур муаммоларни олдини олиш мақсадида ҳудудларда дарахтлар кўчатларини экиш тадбирларига Давлат ва Ҳукумат даражасида алоҳида эътибор қаратилган.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан юртимиз бўйлаб бошланган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг ҳар қарич ерини чинакамига яшилликка буркаш, тоза ва мусаффо ҳавога бой, соғлом ва қадри баланд инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантиришда улкан қадам бўлди.
Мамлакатнинг барча шаҳар ва қишлоқларида йирик ҳажмдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Жараёнга мос ҳолда объектлар атрофида кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайнини яратиш ҳам урф бўлган. Бунинг учун маҳаллий шароитга мослаша оладиган манзарали япроқ ва нинабаргли дарахт ҳамда гул кўчатларини етиштириш лозим.
Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Ж.Бакиров бошчилигида Янги Тошкент ҳудудида ҳам 50 гектар майдонда иқлим шароитига мос бўлган манзарали дарахт ва буталар кўчатларини етиштириш мақсадида Тошкент вилоятидаги давлат ўрмон хўжаликлари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати