Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликларни етиштириш борасида бир қатор илмий-амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда дунё аҳолиси томонидан доривор ўсимликлардан тайёрланадиган табиий маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда, натижада доривор ўсимликларни етиштириш ва хом-ашё ҳажмини ошириш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Доривор ўсимликлар (лот. Plantae medicinalis) – ўсимликшунослик фанида катта гуруҳни ўз ичига олган бўлиб, доривор ўсимликларнинг вегетатив ва генератив органларидан халқ табобатида ва ананавий тиббиётда ҳамда ветеринария соҳаларида касалликларни даволаш ёки профилактика қилишда кенг қўлланилиб келинади.
Халқаро табиатни асраш ташкилотининг (IUCN) маълумотига кўра, ташкилот томонидан 320 мингга яқин ўсимлик тури қайд этилган бўлиб, шундан 21 минг турдагиси тиббиётда қўлланилмоқда.
Мамлакатимизда ҳам доривор ўсимлик турларини илмий асосда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларни олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий ишлаб чиқариш маркази олим ва мутахасисслари томонидан бир қатор илмий-амалий ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилда Марказ олим ва мутахассислари иштирокида доривор ўсимликларнинг табиий ҳолда тарқалган ареаллари, захираларини тадқиқ этиш ҳамда аниқлаш мақсадида, Жиззах вилоятининг Фориш, Бахмал, Зомин, Хўжамушкент давлат ўрмон ов хўжаликлари ҳамда Ғаллаорол ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжаликлари ўрмон фонди ерларида экспедиция амалга оширилди. Натижада, 2226,4 гектар табиий ҳолда тарақалган 46 турдаги доривор ўсимликлар (бухоро бодоми, кийик ўт, қизил дўлана, ёввойи нок, кучала, елена ковраги, қора зира ва шу кабилар) аниқланди, электрон хариталари яратилди, гербарий намуналари тайёрланди, дориворлар ўсаётган ҳудуддан лаборатория таҳлиллари учун тупроқ намуналари олинди.
Ўрмон фонди ерларидан табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни хом-ашёсини йиғиш учун Экология, атроф-муҳитни моҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 1648,6 тонна квота ажратилди. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларни хом-ашёсини йиғиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали келиб тушган мурожаатларга асосан 14 та давлат ўрмон хўжаликларига 374,8 тоннага Рухсатномалар расмийлаштириб берилган.
Марказ мутахассисларининг тавсияларига кўра, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда, 20170 гектар тожик коврак, 946.5 гектар аччиқ бодом, 597.0 гектар исириқ, 416.9 гектар наъматак, 336.8 гектар қизилмия, 329.6 гектар ошқавоқ, 200.0 гектар сассиқ коврак, 163.0 гектар макка попуги, 54.4 гектар далачой, 40.0 гектар мойчечак, 30.5 гектар тоғрайҳон ва бошқа турдаги доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлари плантациялари барпо этилган.


Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, 2022−2026 йилларда 36 000 гектар майдонда қизилмия, заъфарон, каврак, лаванда, стевия, мойчечак, наъматак, равоч, маврак, далачой, тоғрайҳон, бўймадарон, кийик ўти, ковул, қалампир ялпиз ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш бўйича плантациялари ташкил этилади. Доривор ўсимликларнинг асосий турларини етиштиришга ихтисослашган туманлар рўйхати 2020 йилда тасдиқланган. Ҳар 10 гектар ер майдонидаги доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ қазиш, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга сув тежовчи технологияларни қўллаш шарти билан ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия ажратилади. 2025 йил 1 январга қадар доривор ўсимликларни етиштиришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этадиган тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ер солиғи, фойда солиғи ва мол-мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Соҳада илмий тадқиқот турларини кенгайтириш мақсадида, Марказнинг Доривор ўсимликлар фитокимёси ва стандартизацияси лабораторияси учун 500 млн.сўмлик лаборатория ускуналари ва 40 млн.сўмлик жихозлар хариди амалга оширилди ҳамда маҳаллий ва халқаро журналлар, анжуманлар ҳамда симпозиумларда илмий мақолалар нашр этилди, шунингдек, Давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга оширилиши режалаштирилган илмий лойиҳалар танловлари учун 1. “Андижон вилояти ўрмон фонди ерларида доривор лаванда (Lavandula) ва ковул (Cāpparis) ўсимликларини етиштириш ҳамда қўшимча қиймат маҳсулотларини яратиш”, 2. “Тошкент ва Навоий вилояти ўрмон фонди ерларида доривор годжи LYCIUM L. ўсимлигининг қаламча ва уруғдан экиш усулларидан фойдаланиб кўчат етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва кўчатчиликда утилизaцияни қўллаб функционал қўшимча қиймат маҳсулотлари яратиш.” мавзусидаги амалий лойиҳалар тайёрланиб Инновацион ривожланиш агентлигига юборилган.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...