Жорий йилда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда экологик ҳолатни янада яхшилаш мақсадида жами 347,1 гектар майдонда “яшил боғлар”ни барпо этиш белгиланган. Бугунги кунга қадар жами 134 та маҳаллий кенгашларнинг “яшил боғлар”барпо этиш мақсадида ер ажратиш бўйича тегишли қарорлари қабул қилинган. Ўз навбатида ҳудудларда барпо этиладиган “яшил боғлар”ни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар имзоланди.
“Яшил лойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан “Яшил боғлар”ни барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан амалий ишлар олиб борилди. Жумладан, Андижон, Жиззах,Сирдарё,Тошкентвилояти туман ва шаҳарларида “яшил боғлар” барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлариишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган,Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона,Хоразмвилоятлари туман ва шаҳарларида “яшил боғлар” барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда вазирликлар ҳамда ташкилотлар томонидан яшил боғлар ташкил этиш белгиланган. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил баҳор мавсумида Бўстонлиқ туманида жами 326 гектар майдонда 146 мингдона дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, 2023 йил баҳор мавсумида Фарғона вилоятида бўйича жами 9,3 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо қилиш ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Сирдарё туманларида ер тайёрлаш ишлари якунланди. Ҳозирги кунда бошқа ҳудудларда ҳам ер тайёрлаш ишлари бошланмоқда. Ҳудудларда “яшил боғлар” барпо этиш ишлари жорий йил кузги кўчат экиш мавсумда тўлиқ якунига етказилади. Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Зомин туманида Зомин давлат ўрмон хўжалиги ерларида 110 гектар майдонда “яшил боғ” ташкил этиш мақсадида 44 минг дона дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилмоқда.
65 гектар майдонда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигибоғини ташкил этиш бўйича “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказилди. Бугунги кунга қадар “Яшил ҳудуд” ДУК томонидан 25 мингга яқин чуқурлар кавланиб, ер тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўз навбатида кўчат экиш ишлари жорий йил куз мавсумида тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва “Асакабанк” АТБ боғларини ташкил этиш бўйича “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертизадан ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Лойиҳаларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги боғида 22 минг, Рақамли технологиялар вазирлиги боғида 17 минг ҳамда “Асакабанк” АТБ боғида 7,5 минг ва “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ боғида 12,5 минг дона Бўстонлиқ туманининг иқлим-шароитига мос кўчатлар экиш белгиланмоқда.
Лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг, “Яшил ҳудуд” ДУК томонидан белгиланган майдонларда чуқурлар кавлаш, ер тайёрлаш ишлари амалга оширилади ҳамда кўчат экиш ишлари жорий йил куз мавсумида тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати