Қорақалпоғистонда давлат раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш универистети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш универистетининг фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “ЙЎЛХАРИТАСИ”нинг тегишли бандида Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва маркетингини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Жиззах вилоятларида кўргазмали ярмаркаларни ташкил этиш вазифаси ижросини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ишланмаларини амалиётга тадбиқ этишга оид кўргазмали ярмарка ташкил этилди.
Мутахассислар томонидан ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар (патентлар, инновацион технологиялар, жадал усулларда етиштирилган дарахт-бута кўчатлари)ни ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фермер хўжаликларга шартнома асосида тижоратлаштириш ва маркетинингини йўлга қўйиш каби масалалар қайд этилди.

Мазур ярмаркада Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида сўнгги 5 йил давомида ишлаб чиқилган илмий ишланмалар (янги писта навлари ва ресурстежамкор кўчат экиш ўрмон агрегат мошиналарига олинган патентлар, инновацион усулда экилган ноёб ва қимматли дарахт-бута кўчатлари, уруғлари, доривор ўсимликлар, дурагайтерак навлари ва ҳ.к) номойиш этилади. Вилоятда кўчатчилик, ёнғоқчилик (писта, бодом плантациялари) ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш билан шуғулланувчи субъектлар (фермер хўжаликлари, тадбиркорлар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш корхонлари)га яратилган илмий ишланмаларнинг афзалликлари, устунликлари, уларнинг иқтисодий самарадорликлари тушинтирилади. Ярмарка якунида ишлаб чиқарувчи субъектлар ўртасида илмий ишланмаларни шартнома асосида тижоратлаштириш амалга оширилади.