Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Жорий йилда Ўрмон хўжалигида амалга оширилган ишлар

Ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмонлар майдонини кенгайтириш, қайта тиклаш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўшимча тармоқларни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ўрмон фондининг фойдаланилмаётган 3,5 минг гектар ер майдони ўзлаштирилиб, фойдаланишга киритилди.
Ўрмон хўжаликлари томонидан жами 200 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида
128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 17 минг гектар, Хоразм вилоятида 10 минг гектар ва ўрмон фондининг бошқа ҳудудларида 5 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларни барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари бажарилди.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида
2 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилди. Ўрмон барпо қилиш, ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш тадбирлари учун дарахт ва буталарнинг 980 тонна уруғлари жамғарилди.
Тупроқ-иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталар турларидан 650 гектар майдонда ниҳолхона, кўчатхоналар ташкил этилди. Ўрмон хўжаликларида 70 турдаги иқлим шароитига мос дарахт ва буталарнинг кўчатларини етиштириш йўлга қўйилган, шундан игнабарглилар 8 тур, тез ўсувчи ва япроқбарглилар 25 тур, мевалилар 15 тур, ёнғоқмевалилар 4 тур, чўл ўсимликлари 6 тур, ҳар хил турдаги манзарали буталар 13 турни ташкил этади.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан 21,8 млн. дона иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчалари етказиб берилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жами
347 гектар майдонда “яшил боғлар”ни барпо этиш белгиланган.

Бугунги кунга қадар маҳаллий кенгашларнинг жами 134 та “яшил боғлар” барпо этиш учун ер ажратиш бўйича тегишли қарорлари қабул қилинган.
Ҳудудларда барпо этиладиган “яшил боғлар”ни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти билан шартномалар тузилди.
Ҳозирда “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида “яшил боғлар” барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилди. Шунингдек, ҳудудларда “яшил боғлар” барпо этиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилди.
Қайд этилишича, “Яшил ҳудуд” дук томонидан Фарғона вилоятида 9,3 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо қилинган бўлса, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Сирдарё туманларида ер тайёрлаш ишлари якунланди. Ҳозирги кунда бошқа ҳудудларда ҳам ер тайёрлаш ишлари бошланмоқда. Бундан ташқари, Жиззах вилоятининг Зомин туманида Зомин давлат ўрмон хўжалигида 110 гектар майдонда “яшил боғ” ташкил этиш мақсадида 44 минг дона дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Ўрмон фонди ерларида жами 356 км ёнғинга қарши оралиқ жойлар, 659 км йўллар, 6426 км ҳимоя чизиқлари ҳамда 16 508 м3 сув ҳавзалари янгидан қурилиб, 2367 км оралиқ жойлар, 3358 км йўллар, 2592 км ёнғинга қарши ҳимоя чизиқлари, 339 км зовурлар ҳамда 14 471 м3 сув ҳавзалари таъмирланди. Ўрмон муҳофазаси ва ўрмон ёнғинига қарши 2800 дан зиёд тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари олиб борилиб, ўрмон ёнғинларини содир этмаслик бўйича янги 1500 га яқин огоҳлантирувчи баннерлар жойлаштирилди.
Шунингдек, 46586 гектар майдонда касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш ишлари олиб борилиб, жами 21066 гектар, шундан 19315 гектар майдонда биологик усулда қарши курашиш тадбирлари олиб борилди.
Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга, ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди.

Миллий даромади Ўзбекистон билан деярли бир хил бўлган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун давлат бюджетининг 4-5 фоизи йўналтирилади ёки ЯИМга нисбатан ривожланаётган мамлакатларда 1 фоиздан ортиқроқни, даромади юқори бўлган давлатларда эса 1 фоиздан камроқни ташкил этади.

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...