Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга солинган.
“Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ўрмон хўжалиги ишчилари мажбуран пахта теримига чиқариляпти. Бу ҳолат тўғрими? Бизлар пахтага борсак, дарахтлар қаровсиз қолади, сув қувури ҳам ишдан чиқиши мумкин…” мазмунидаги мурожаат келиб тушган.
Аниқланишича, ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган Деҳқонобод тумани Сарчашма МФЙ Дуоб қишлоғида яшовчи фуқаролар Э.С ва О.Б Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигида ишчи бўлиб ишлайди. Ишчилар бажарган ишига қараб иш ҳақи олади. Ходимлар мажбурий пахта теримига жалб этилмаган.
Шунингдек, сув қувури кучли босим бўлганлиги сабабли қувур ёрилиш ҳолатлари бўлиб туради. Қувур ёрилган жойлар ўз вақтида ўрмон беги томонидан бартараф қилинади.
Кўчатхонадаги кўчатларни ҳолати яхши, парвариш ишлари доимий равишда бажариб келинмоқда. Э.С ойлик иш ҳақини қайдномага ўзи имзо чекиб олиб келган.
У билан суҳбат ўтказилганда ишчилар билан ўзаро келишмовчилик бўлганлиги сабабли ижтимоий тармоққа чиққанлигини билдирган, ўз хатосини тушунтириш хати орқали баён этган.
Ходимларга мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келинса, тегишли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишлари тушунтирилган.