Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ

Мазкур янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
Конституциянинг янги таҳририда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган. 
Пойтахтимизда Ўрмон хўжалиги агентлиги мутасаддилари иштирокида  Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони ҳамда янги таҳрирдаги Бош қомусимиздан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирлар дастурининг ижроси борасида атрофлича маълумот берилди.
Маълумки, асосий қонунимизда белгиланган конституциявий нормаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини “инсон – жамият – давлат” деган тизимга асосланган ҳолда янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини беради.
Конституциянинг янги таҳририда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мамлакатимизда экология. атроф-муҳитни мучофаза қилишга бўлган муносабат тубдан ўзгармоқда. Ушбу соҳани бошқариш ва тартибга солувчи қонунчилик базаси такомиллаштирилмоқда. Бутунлай, янгича экологик тафаккур, экологик дунёқараш шаклланиб, аҳолининг бу борадаги маданияти юксалиб бормоқда. Зеро, бу ҳаётий заруратдир.
Шунингдек, қонунчилик орқали давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилди.
Атроф-муҳит инсон саломатлиги ва ҳаётига таъсир қилувчи муҳим омил бўлиб, БМТ маълумотларига кўра, инсон саломатлигининг 20-40 фоизи атроф-муҳит ҳолатига боғлиқдир. Қулай атроф-муҳит эса глобал муаммолар инсоният келажагига таҳдид солаётган ҳозирги даврда янада долзарб ахамият касб этмоқда. Шу боис, кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу муаммо кенг муҳокама этилмоқда ҳамда экология муҳофазасига оид янги нормалар конституцияларга киритилган.

Тадбир сўнггида Конституциявий қонуннинг мазмун-моҳияти, киритилган нормаларнинг жамият, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириб ўтилди.