Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 ноябрдаги “Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 675-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги соҳасида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимларни Тошкент давлат аграр университетининг Ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши сиртқи таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш учун тавсияномалар берилди ҳамда ушбу ходимлар суҳбатдан ўтиб, талабаликка қабул қилинди.
Бу эса ўрмон хўжалиги соҳасига берилаётган топшириқларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, жойларда ўрмон барпо қилиш, ўрмон фонди ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ёрдамчи тармоқлар фаолиятини янада ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришда, айниқса соҳанинг қуйи тизимида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондиришда ҳамда соҳада кўп йиллардан буён ишлаб келаётган ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходимларни малакасини ошириш, соҳани мутахассис кадрлар билан таъминлашда пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Шунингдек, ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ходимларнинг талабаликка тавсия этилиши соҳада таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга оширишга хизмат қилади.
Дарахтларни шунчаки экиш билан кифояланмаслик керак, балки катта, улғайган ҳолга қадар етказиш лозим
Дунё бўйича глобал иқлим ўзгаришлари жадаллашганлиги натижасида атмосфера ҳавосининг бузилиши ва унинг салбий таъсири...