Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Дарахт экиш, боғлар яратиш хайрли ва савоб иш!

Сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Қимматбаҳо навли дарахт ва буталар кесилишига мораторий жорий қилиниши, дарахт кесганлик ҳолатлари учун жарима ва компенсациялар миқдорининг оширилиши шулар жумласидандир.

Дарғом ДУИЧК томонидан Самарқанд вилояти ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва тегишли мутахассислар иштирокида кўчат ниҳолларни парваришлаш ҳамда кузги ўрмон экиш ишларига тайёргалик кўриш бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.

Қайд этиш лозимки, дарахт, буталар ва яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг майдонларини кенгайтириш, ушбу соҳада масъул ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган.

Дарахт экиш, боғлар яратиш хайрли ва савоб иш, экилган ниҳолларни парваришлаш, вояга етказиш катта меҳнат, вақт ва маблағ талаб қилади. Шундай экан, мавжуд яшил минтақаларни авайлаб асраш, уларга зарар етказмаслик ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати