Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бирлашиб, кўчат экиб, боғ яратайлик!

Мамлакатимизда ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, “яшил майдонлар”ни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, республика ҳудудларида ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бир қатор устувор вазифалар белгиланган.

Бугунги кунда Ўрмон хўжалиги агентлиги тасарруфидаги ўрмон фонди ерлари майдони республика бўйича 11,8 млн гектарни ташкил қилади.

Ўрмон фонди ерларининг ўрмон билан қопланганлик даражаси кўрсаткичи ўрмон хўжалигида муҳим фаолият индикатори бўлиб, ҳозирги кунда мазкур кўрсаткич мамлакатимизда 5,3 млн гектарни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига асосан, ўрмон фонди ерлари майдонини 14 миллион гектарга, шундан ўрмон билан қопланган ерларни 6 миллион гектарга етказиш белгиланган. Ўтган қисқа даврда эса бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилди.

Хоразм ўрмон хўжалиги Қоқрали ўрмон бўлимида кўчатхона ва ниҳолхоналарини ўрганиш ишлари олиб борилди. Кўчатчилик ва уруғчиликни ривожлантириш борасида мутахассислар томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Азал-азалдан кўчат эккан, боғ яратган инсонларга халқимиз алоҳида эҳтиром билан қараб, улуғлаб келади. Бугунги кунда республикада кўчатчилик тармоғини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўчатларнинг тўлиқ кўкаришини таъминлаш учун томчилатиб суғориш технологияси ҳам жорий қилинмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати