Ўрмон хўжалиги агентлиги марказий аппаратига 2023 йил биринчи ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 452 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга камайган.
Мурожаатларнинг 99 фоизи жисмоний шахслардан ва 1 фоизи юридик шахслардан келган. Мурожаатларни шакллари бўйича: 48 таси (10,6%) ёзма, 299 таси (66,2%) электрон, 105 таси (23,2%) оғзаки мурожаатлардан иборат. Жумладан, 220 та (48,7%) – бевосита, 232 (51,3%) – Виртуал қабулхоналар орқали келиб тушган.
Мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижасига кўра, 58,8 фоизи – қаноатлантирилган, 26,3 фоизига – тегишли тушунтиришлар берилган, 5,3 фоизи – тегишлиги бўйича бошқа давлат органларига юборилган ва 6,6 фоизи -қонуннинг 30-моддасига асосан кўриб чиқиш тугатилган.
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг асосий қисми қуйидаги соҳалар бўйича келиб тушган:
2,4 % – ўрмон хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти, 70,1 % – ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ва шартномалар тузилиши ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, 11,1 % – ижтимоий ва 15,5 % – бошқа масалалар. Ҳудудлар кесимига кўра, мурожаатларнинг асосий қисми Қашқадарё (19,2%), Сурхондарё (19,5%), Тошкент (10,1%), Жиззах (8,8 %) Самарқанд (6,4%), ва вилоятлари аҳолисига тўғри келади.
Жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг қабулларини давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахслари иштирокида ташкил этиш, раҳбар ходимларни халқ билан мулоқотга киришлари учун асос яратиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда. Жойларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар натижасида халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг дардларини тинглаш, муаммоларни имкон даражасида жойида ҳал этилишига эришилмоқда.
Ҳар ҳафтанинг жума куни мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини муҳокама қилиб бориш амалиёти йўлга қўйилган бўлиб унда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволини танқидий муҳокама қилиниб келинмоқда.
Шу билан бирга такрорийларининг кўпайиши ҳолатлари ҳамда мавжуд хато ва камчиликларнинг сабаблари чуқур таҳлил қилиниб, келгусида уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати