Инсоният ҳаёти минг йиллар оша ўсимлик ва ҳайвонат олами билан бевосита боғлиқ бўлиб келган. Баъзан одамларнинг эътиборсизлиги ҳамда эҳтиётсизлиги оқибатида минглаб гектар ўрмонзорларда, яйловзорларда ёнғин чиқиб, улардаги мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлмоқда. Ўрмон ёнғини келиб чиқиши табиатга ва инсониятга жуда катта зарар келтириш барчамизга маълум.
Ўрмонларда содир бўладиган ёнғин нафақат яшиллик оламига, балки ундан ажралиб чиқадиган кислород миқдорининг кескин камайишига, тупроқ таркибининг бузилишига сабаб бўлади.
Шунга қарамасдан, ер юзининг турли минтақаларида ўрмонларга чақмоқ сабабли яшин тушиши ёки иқлимнинг ниҳоятда қурғоқчилигива инсон омиллари туфайли ўрмонларда ўрмон ёнғини келиб чиқаётганлиги кузатилмоқда.
Мазкур муаммоларнинг олдини олиш мақсадида Конимех Давлат ўрмон хўжалигида ёнгин хавфсизлиги фуқаро муҳофазаси ўқув машғулоти ўтказилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди, тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди. Ўрмон хўжалиги участкаларида ўт ўчириш анжомлари ва воситаларини сақлаш учун ўрмон участкаси бошлиқлари (ўрмончилар)га бириктирилган бинолар, шунингдек майда таъмирлаш учун асбоб-ускуналар ва анжомлар бўлиши назоратдан ўтказилди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати
