Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси шаҳарлардаги яшил майдонлар ҳудуди кенгайишига хизмат қилади

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши режалаштирилган.

Сирдарё давлат ўрмон хўжалигида вилоят прокуратураси ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.Суҳбатда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларининг кузги мавсумини ўтказишга тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама қилинди.

Ушбу лойиҳа доирасида Сирдарё вилояти ўрмон хўжалининг ходимлари томонидан экин экиладиган дала четларини табиатнинг ноқулай ҳодисалари (қурғоқчилик, тупроқ эрозияси, сел, қор ва б.)дан сақлаш ва микроиқлимни яхшилаш мақсадларида иҳота дарахтзорлари барпо қилиш, ўрмон майдонларини кенгайтириш ҳамда плантациялар барпо этиш юзасидан келишиб олинди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинади. Улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати