Кесилган дарахтлар учун жавобгарлик белгилаб қўйилган…
Ўзбекистонда дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланиб улгурган.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддасидасига мувофиқ, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Хўжаидод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан дарахтларнинг кесилиши ҳолати юзасидан ариза келиб тушган.
Ўрганишларга кўра, аризада тилга олинган Зарафшон арча дарахтлари бундан 5 йил илгари номаълум шахслар томонидан кесиб кетилган ҳамда мазкур ҳудуд Бойсун ўрмон хўжалиги ҳудудига қарашли эмас.
Бойсун ўрмон хўжалигига тегишли барча ҳудудлар муҳофазаси соҳа мутасаддилари томонидан назоратга олинган, дарахтларни кесиш ҳолатлари аниқланмаган.