Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Муносабат

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг фаолияти қай даражада?

Маълумки, Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликнинг умумий ер майдони 132 минг гектарни ташкил этиб, ҳудудлари Қурама ва Чотқол тоғ тизмаларида, денгиз сатхидан 1100 метрдан – 3500 метргача бўлган баландликда ва 35-55 Сгача бўлган тик қиялик(нишаблик)ларда жойлашган.

Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг Қурама тоғ тизмаси Тожикистон Республикаси билан 103 км чегарадош бўлиб, хўжаликнинг 110 нафар ўрмон нозирлари ҳар доим узлуксиз равишда ИИБ ТҚҲ ТЧХТБ, МХХ, ИИБ ва 9227-сонли чегара қўшинлари билан ҳамкорликда ҳудудларда қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида назорат ишларини олиб боради.

Бугунги кунда ҳам ўсимлик ва ҳайвонот оламини, фауна ва флорани сақлаб қолиш ва кўпайтириш мақсадида янгидан ўрмонзорлар барпо қилиш, ўрмонларни табиий ўсишга кўмаклашиш ва қонунбузарлардан ҳимоя қилиш мақсадида назорат ишлари кучайтирилган тарзда давом эттирилмоқда.

Хўжаликнинг ер майдонлари аҳоли яшаш масканларидан узоқда жойлашганлиги сабабли, ўрмонзаорларни муҳофаза ва қўриқлаш ишларини самарали ташкил этишда махсус (НИВА, УАЗ ва бошқалар) техникалардан фойдаланиб келинмоқда.
Мавжуд техникалар эскирганлиги сабабли янги техникага бўлган талаб юзага келган.
Хўжалик моддий техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг иш унумдорлигини ошириш, вақтдан самарали фойдаланиш мақсадида хўжаликнинг 2023 йил учун маҳаллий бюджетдан тасдиқланган харажатлар сметасида ҳудудларида юра оладиган махсус “УАЗ, НИВА” автомашиналар сотиб олиш учун маблағ режалаштирилган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, Россия давлатидан УАЗ, НИВА махсус автомашиналар Ўзбекистон худудига олиб кирилмаётганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган тўрттала ғилдираги тортадиган тоғли худудларда юришга мўлжалланган (йўл танламас) “Renault Captur” автомашинаси хўжалик томонидан 2023 йил 19 июнда белгиланган тартибда харид қилинган.