Оролбўйида экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, бугунги ҳамда келгуси авлодлар учун беғубор табиий муҳитни сақлаб қолиш, наботот ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш муаммоларини изчил ҳал этиш, биологик хилмахиллик қисқаришининг олдини олиш, иқлим ўзгариши салбий оқибатларига қарши курашиш, трансчегаравий муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишини камайтириш, айниқса, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, денгиз қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш борасидаги ишлар бир зум бўлсин тўхтагани йўқ.
Дарҳақиқат, Орол денгизи қуриши нафақат минтақамиз, балки глобал даражадаги экологик офат марказига айланди.
Сўнгги йилларда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида глобал экологик муаммонинг олдини олиш ва аҳолининг
ижтимоий-иқтисодий яшаш тарзини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлари олиб борилди.
Хусусан, Ҳукуматнинг махсус қарор ва дастурлари қабул қилиниб, белгиланган топшириқлар ҳамда лойиҳалар доирасида
қатор амалий тадбирлар бажарилди.
Жумладан, 2018-2022 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 1,6 млн.гектар майдонда чўл ўсимликларининг уруғи ва кўчатидан “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди.
Ўрмон хўжаликлари ишчи-ходимлари ва аҳоли томонидан 6,4 минг тонна саксовул ва бошқа чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Шундан, 1.3 минг тоннадан ортиқ уруғлар Мўйноқ туман аҳолиси томонидан тайёрланди. 1,3 минг гектарер тайёрлаш (баразда) ишлари бажарилди. Ҳар йили ўртача 1000 та гача техника ва механизмлар, 4 дона самалёт ва 2 дона дельтаплан жалб этилди.
Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларибилан биргаликда амалга оширилди. Республика ҳудудларини, жумладан Орол денгизининг суви қуриган тубида экологик вазиятни яхшилашга қаратилган тадбирлар жорий йилда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 128 минг гектар майдонда, шундан 126 минг гектар уруғдан ва 6 минг гектар кўчатдан “яшил қопламалар” барпо этилди.
Ўрмон хўжаликлари ва маҳаллий аҳоли томонидан жами 541 тонна, шундан 447 тонна саксовул, 7,2 тонна қандим, 84 тонна қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг ва 2,7 тонна яйлов ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Ушбу жамғарилган уруғларнинг 269 тоннаси аҳоли томонидан жамғарилиб, топширилган.
Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирларини амалга ошириш учун ихтиёрий равишда 500 нафар ишчи-ходимлар, 200 дона юқори унумли трактор ва механизмлар, 2 дона кичик авиация (АН-2 амалётлари) ва 2дона дельтаплан жалб этилган. Кейинги мавсумда “яшил қопламалар” барпо этишни давом эттириш мақсадида саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди. Юқорида барпо этилган “яшил қопламалар” соҳа олимлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар йили мониторинг қилиб, экилган уруғ ва ниҳолларнинг кўкариш даражаси ҳамда ўсимлик қоплами ўрганилиб борилмоқда.
Ҳудудда экотизимлар мувозанатини тиклаш ва биохилма-хилликни таъминлашдан ташқари, инфратузилмалар яратиш, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳликни ривожлантириш орқали ҳудуддаги аҳолининг бандлигини, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имкониятини яратади.