Мамлакатимизда доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллаш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлат раҳбарининг “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етишитриш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича давлат-хусусий шериклик ва инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ташкил этиш чораларини кўриш каби вазифалар белгилаб қўйилган.
Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ИИЧМ ГИЗ билан ҳамкорликда Хўжайли давлат ўрмон хўжалигида доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш шунингдек, уларнинг фойдали хусусиятлари тўғрисида семинар-тренинг ташкил қилинди. Семинарда хўжалик ишчилари ҳамда маҳаллий ишсиз аёлар фаол иштирок этди.
Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эгадир. Республикада сўнгги йилларда доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, доривор ўсимликлар етиштириладиган плантациялар ташкил этиш ва уларни қайта ишлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, уларнинг плантацияларини ташкил этиш, қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш зарурлигини кўрсатмоқда.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, доривор ўсимлик етиштирувчилар билан етиштирилган маҳсулотни харид қилиш бўйича шартномалар тузиш, уларни уруғлик, минерал ўғитлар, техника, ёқилғи ва бошқа воситалар билан таъминлаш, ихтисослаштирилган ҳудудларда доривор ўсимликларни етиштириш, уруғликлар ва кўчатлар тайёрлаш, босқичма-босқич замонавий доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, доривор ўсимликларни етиштириш ва уруғчилигини ташкил этишда илғор илм-фан ютуқларини қўллаш ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш бўйича халқаро ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш ва соҳага босқичма-босқич инновацион ечимлар (ноу-хау) жорий этиш каби масалалар доривор ўсимликлар кластерининг асосий вазифаларидир.
Семинарда бугун одамларни бирор касаллик безовта қилса, ўша заҳоти фармацевтик дорилардан фойдаланишга тушиши, аслида, кўплаб касалликларга халқ табобати орқали, доривор ўсимликлар воситасида тез ва осон, энг муҳими, зарарсиз тарзда даво топиш мумкинлиги қайд этилди.
Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати
