Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Яшил майдонларни кўпайтирайлик!

Она табиат – бу тириклик манбаи. Яшил майдонларни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар эса оламни, одамни асрашга хизмат қилади.

Маълумки, ҳукумат қарорига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллалар ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари «Яшил боғлар»ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиши мумкин. Таклиф босқичма-босқич маъқулланса, «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси билан шартнома тузилиб, боғ яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 11 мартдаги 42-сон баёни билан жорий йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда ҳам вазирликлар ҳамда ташкилотлар томонидан яшил боғлар ташкил этиш белгиланган. Ушбу топшириқлар ижроси доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан 65 гектар майдонда 32 мингдона кўчатлар экилиб, “яшил боғ” ташкил этиш белгиланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида “Яшиллойиҳа” лойиҳалаш институти томонидан Бўстонлиқ тумани Пском қишлоғи ҳудудида боғ ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқишда ҳудуднинг тупроқ ва табиий-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда экиладиган дарахт турлари танлаб олинди.

Шунингдек, ушбу лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Ўрмон хўжалиги агентлиги “Яшил ҳудуд”ДУК ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида боғ ташкил этиш бўйича шартнома имзоланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар “Яшил ҳудуд” ДУК томонидан экиладиган кўчатларни коми ва илдиз ҳажмини инобатга олган ҳолда 15 мингдан ортиқ чуқур (хандақ)лар қазилиб, ер тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўз навбатида кўчат экиш ишлари жорий йил куз мавсумида тўлиқ амалга оширилиши режалаштирилган.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати