Маълумки, жорий йилнинг 18-20 март кунлари Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиат ресурслари вазирлиги Ўрмон хўжалиги қўмитаси вакилларидан иборат делегация мамлакатимизга ўз ташриф буюурди.
Делегация вакилларининг мазкур ташрифи ўтган 2022 йил декабрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиат ресурслари вазирлиги ўртасида ўрмон хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумга мувофиқ амалга оширилган.
Учрашув давомида келгусидаги лойиҳалар ҳамда меморандум ижроси юзасидан “Йўл харита”си ишлаб чиқилган.
Делагация вакиллари Ўрмон хўжалиги агентлиги мутахассиси Ғ.Қурбонов ҳамда Ф.Чарангаев хамроҳлигида Оролнинг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бўлди. Ташриф давомида ўрмончилар томонидан ўрмонзорлаштириш ишлари, хусусан, уруғ тайёрлаш, саксовул кўчатларини экиш ҳамда аэросеф орқали уруғ сепиш фаолиятлари билан танишди.
Қайд этиш лозимки, делегация вакиллари томонидан мамлакатимиздаги Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган тадбирлар бўйича ижобий эътироф этилган.
Шунингдек, Япониянинг “Japan Conservation Engineers&Co. LTD” компанияси вакиллари Ўрмон хўжалиги агентлигига ташриф буюрди. Компания вакилларини Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожалантириш бошқармаси бошлиқ ўринбосари Ф.Чарангаев қабул қилди. Ф.Чарангаев ташрифдан мақсад ҳамда агентлик вакиллари билан учрашув ташкиллаштириш белгиланган тартибда амалга ошириш юзасидан тушунча берди. Маҳаллий консултант Жумаев Ғайрат ташрифдан мақсад Япония компаниясининг Фужимино ўғитлари тўғрисида Агентлик вакилларига маълумот бериш ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти вакиллари билан учрашув ташкиллаштиришда амалий ёрдам сўради.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Фужимино ўғитлари (юқори концентрацияли фулвокислотаси) шўрланган ерларда фужимино ўсимлигини ўстириш учун ишлатиладиган восита саналади.
Ушбу восита Парагвай ва Хитой республикаларида қишлоқ хўжалиги экинлари учун кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунда “Japan Conservation Engineers&Co., LTD” компанияси Ургенч шаҳрида КРАСС нодавлат-нотижорат ташкилоти билан намунавий фужимино ўсимлигини ўстириш лойиҳаси олиб борилмоқда.
Ф.Чарангаев учрашув белгиланган тартибда Япониянинг Халқаро ҳамкорлик ташкилоти томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан расмий мурожаат асосида ташкиллаштириши тушунтирилди. Компания вакиллари белгиланган тартибда мурожаат қилишларини билдирди.
Соҳа мутасаддилари иштирокида глобал иқлим ўзгариши ва унга мослашиш режалари ишлаб чиқилган.
Жорий йилнинг октябрь ойида БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенсиясининг CРИCК21 халқаро тадбири ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеоролигия хизмати агентлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ташкилотларининг расмий каналларида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар батафсил тақдим этиб борилади.