Инсоният олдидаги долзарб вазифалардан бири — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлаш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик ҳисобланади. Ахир экологлар яқин 50 йилда сайёрамизда миллионлаб йиллар давомида шаклланган биологик хилма-хиллик қарийб 50 фоизга камайиши ва бу аянчли оқибатларга олиб келиши ҳақида бизни бежиз огоҳлантирмаяпти.
Бахмал давлат ўрмон хўжалиги қошида 20 та иқтидорли мактаб ўқувчиларидан «Ёш ўрмончилар» Фаол клуби ташкил этилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, келажак авлодга табиий бойликларини бус-бутун етказиш, экологик муаммоларни бартараф этишга ҳисса қўшиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда экология билан боғлиқ масалалар халқаро муаммога айланиб, муайян шароитга мослашган бир бутун экотизим йўқолиб кетишига олиб келаётгани ва бунга, биринчи навбатда, антропоген омиллар сабаб бўлаётгани жаҳон аҳлини хавотирга солмоқда.
Мазкур муаммолар хусусида ёш авлодга тушунча бериш, уларда она табиатга меҳр уйғотиш бугуннинг муҳим вазифасидир.
«Ёш ўрмончилар» Фаол клуби фаолияти доирасида ёш ўрмончиларга тегишли тавсиялар берилди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати
