Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Тутзорлар сонини аввалги йилларга нисбатан ортиб боришининг сабаблари бор…

Ўзбекистоннинг табиий иқлими ва тупроқ шароитлари пиллачилик озуқа базасини ривожлантириш учун ҳар жиҳатдан қулайдир. Пиллачилик хўжалик учун қўшимча даромад манбаи ҳамдир.

Тут дарахти бошқа дарахтлар билан аралаштириб экилганда, экинларни гармсел ва совуқ шамоллар таъсиридан сақлашда иҳота вазифасини бажаради. Бу хилдаги экилган тутларнинг баргидан ипак қуртига озуқа сифатида қисман фойдаланиш ва мевалардан уруг олиниб, кўчат етиштириш мумкин. Иккинчи томондан, тут ва бошқа хил иҳота дарахтлари ўз танасидги ер ости сувларини буғлантириб сизот сувлари сатҳини пасайтиришга ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга ёрдам беради.

Бинобарин, шўрланиш ва ботқоқланишига қарши тут дарахтларининг аҳамияти анчагина каттадир. Ҳар қандай агроном, жумладан пиллачилик буйича мутахассис тут дарахтидан юқори ҳосил олишга эришиши учун унинг органлари тузилиши, тутни ташқи муҳит омилларига бўлган муносабати, кўпайтириш усулларининг агроқоидаси ва тут барги билан ипак қурти боқиш усулларини билиши зарур.

Бухоро илмий тажриба станцияси томонидан 2 гектар майдон тут уругидан экиш ишлари олиб борилмокда.

Ипак қуртининг асосий озуқа манбаи тут дарахти барглари бўлгани ҳолда, пиллачилик тармоғида мавжуд озуқа базасини сақлаб қолиш ва уни янада ривожлантириш пилла етиштириш ҳажмини кўпайтиришнинг асосий омили саналади. Соҳада узоқ йиллардан буён меҳнат қилаётган инсонлар ипак қурти боқиш учун озмунча озуқа зарур бўлмаслигини яхши билади. Ҳудудларда катта майдонларни эгаллаётган тутзорлар сонининг аввалги йилларга нисбатан ортиб бораётгани боиси ҳам шундан.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати