Маълумки, Ўрмон фондининг 81,8 фоизи (9 млн 701 минг гектар) чўл ҳудуди, 13,7 фоизи (1 млн 618 минг гектар) тоғ ҳудуди, 0,3 фоизи (34 минг гектар) водий ҳудуди, 4,2 фоизи (503 минг гектар) тўқай ҳудудидан иборат.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича тизим ташкилотлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Орол денгизининг қуриган туби
ва Оролбўйи ҳудудларида қум кўчиши ҳамда атмосфера ҳавосига туз-чанг кўтарилишини бартараф этиш мақсадида жами 195 минг гектар, шундан Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 17 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” барпо этилди. Ўрмон хўжаликлари томонидан жами 941 тонна чўл
ва бошқа турдаги дарахт ва буталарнинг уруғлари жамғарилди.
Тупроқ-иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталар турларидан 546 гектар майдонда ниҳолхона
ва кўчатхоналар ташкил этилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил баҳор мавсумида ўрмон хўжаликлари томонидан
21,8 млн. дона иқлим шароитга мос манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчат ва қаламчаларини етказиб берилиши таъминланди. Шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари асосида 347 гектар майдонда “яшил боғлар” ташкил этиш белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 126 та маҳаллий кенгашларнинг “яшил боғлар” барпо этиш бўйича ер ажратиш тўғрисидаги тегишли қарорлари қабул қилинди.
Ҳудудларда барпо этиладиган “яшил боғлар”ни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва “Ўрмонлойиҳа” лойиҳалаш институти ўртасида шартномалар имзоланди.
Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида 2 минг гектар майдонда иҳота дарахтзорлари барпо этилиб, 4 млн дона кўчатлар экилди. Нукус шаҳри атрофида 5 км масофада 3590 дона, Урганч шаҳри ва Урганч-Гурлан автомобиль йўли атрофига 5 км масофада 2500 дона катальпа, қайроғоч, япон сафораси каби тупроқ-иқлим шароитга мос дарахтлар кўчатлари экилиб, “яшил белбоғлар” барпо этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони тасдиқланган давлат дастури бўйича республикада экологик вазиятни яхшилаш мақсадида 200 минг гектар ўрмон барпо қилиш ва қайта тиклаш тадбирлари амалга оширилди.
Ўтган даврда тизим ташкилотлари томонидан жами
37 788 гектар майдонда ўрмон зараркунанда ва касалликларига қарши жорий текшириш ишларини амалга ошириш, 13 506 гектар майдонда аниқланган зараркунанда ёки касалликка қарши курашиш бўйича тадбирлар олиб борилди. 9 772 гектар майдонда аниқланган касалликларга қарши ҳамда 11 549 гектар майдонда зараркунандаларга қарши тадбирлар олиб борилиб, мавжуд биолабораторияларда етиштирилган энтомофаглардан (олтинкўз, трихограмма, брокан) фойдаланиб, биологик кураш тадбирлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш лозимки, Ўрмон хўжаликлари томонидан 2023 йил давомида 165 км масофада ёнғинга қарши йўллар ва 290 км минераллаштирилган поласалар (шудгорланган йўлаклар) қурилиши 78 км янги ҳимоя линиялари яратилиши ҳамда 1720 км майдонда минераллаштирилган поласалар ва 1730 км ўрмон хўжалиги аҳамиятига эга йўллар таъмирланиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан жами 303 км ёнғинга қарши оралиқ жойлар, 590 км йўллар, 568 км ҳимоя чизиқлари ҳамда 14 880 м3 сув ҳавзалари янгидан қурилиб, 2236 км оралиқ жойлар, 3231 км йўллар, 2518 км ёнғинга қарши ҳимоя чизиқлари, 260 км зовурлар ҳамда
14 893 м³ сув ҳавзалари таъмирланди.
Ўрмон фондидаги 2500 гектар фойдаланилмаётган ер майдони ўзлаштирилди.