Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

2050 йилга қадар сувга бўлган талаб яна 50 фоизга ошади

Бугун ер юзидаги 2 миллиардга яқин аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож, 2 млд 300 млндан ортиқ одам эса санитария талабларига жавоб бермайдиган обиҳаётдан истеъмол қилишга мажбур.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2050 йилга қадар сувга бўлган талаб яна 50 фоизга ошади. Шу рақамларнинг ўзи ҳам табиатнинг бебаҳо неъмати бўлган обиҳаётдан тежамкорона, оқилона фойдаланишга ундайди. Халқаро метереолигия ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзи аҳолисининг 5 миллиарди етарли даражадаги ичимлик сувидан бебаҳра қолиши мумкин.

Сўнгги йилларда бутун дунё жамоатчилигини ичимлик суви билан боғлиқ вазият хавотирга солиб келмоқда. Иқлимнинг исиб кетиши ва сув ресурсларидан нооқилона фойдаланиш ичимлик суви инқирозига сабаб бўлиши мумкин. Бу эса миллионлаб кишининг ҳаётини хавф остига қўйибгина қолмай, балки хавфли ижтимоий-иқтисодий оқибатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Шунингдек, охирги 20 йилда ичимлик суви захираси ҳар йили бир сантиметрга пасайиб бормоқда. Бунда ёғингарчилик, ер ости ва ер усти сувлари, музликларни қўшиб ҳисоблаш ҳам киради. Қурғоқчиликнинг давомийлиги охирги 20 йилда 29 фоизга ошган.

Бугунги кунда жаҳон матбуоти чучук сув муаммоси энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолаётгани хусусида бонг урмоқда. Чучук сув заҳиралари йилдан-йилга камайиб бораётгани, аҳолининг истеъмол сувига бўлган талаби кун сайин ошаётгани туфайли танқислик келиб чиқаётгани ҳақида ёзишмоқда.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, тоза ичимлик сувининг беҳуда нобуд қилиш оғир оқибатларга олиб келади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати