Ўт – инсон эҳтиёжлари учун хизмат қилади. У уй-рўзғорни иситиб, таомларни пиширади, инсоннинг бошқа талаблари учун зарур восита. Бироқ, оловдан ниҳоятда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур. Озгина эҳтиётсизлик кўплаб нохушликларга сабаб бўлиши, моддий бойлик ва мулкларни кулга айлантириши, энг хавфлиси – инсон ҳаётини хатарга қўйиши мумкин.
Айниқса, ўрмонларни, яшиллик оламини ёнғиндан сақлаш бугуннинг долзарб вазифасидир.
Қуйичирчиқ ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан ёнғин қоидалари тарғиботига оид профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга мавзуга тегишли маълумотлар ва тақдим этилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш тартиби тўғрисида тушунчалар берилди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати