Маълумки, курраи заминимизнинг турли минтақаларида ўрмонларга чақмоқ сабабли яшин тушиши ёки иқлимнинг ниҳоятда қурғоқчилигива инсон омиллари туфайли ўрмонларда ўрмон ёнғини келиб чиқаётганлиги кузатилмоқда.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 2023 йил 10 июлдан 10 августга қадар республика ҳудудида «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун»» тадбири жорий этилмоқда. Мазкур тадбир жараёнида Ўрмон хўжалиги агентлиги мутасаддилари томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган чора-тадбирлар амалга ошириб борилиши таъминланади.
Ўрмон хўжалиги юритувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳар бир участка (ўрмон участкаси)да ёнғинни ўчиришнинг дастлабки воситаларини сақлаши, зарур бўлганда ўрмонлардаги айрим ёнғинларни бошланғич босқичда ўчиришни мустақил равишда ташкил этиши ташкил этилади. Ўрмон хўжалиги участкаларида ўт ўчириш анжомлари ва воситаларини сақлаш учун ўрмон участкаси бошлиқлари (ўрмончилар)га бириктирилган бинолар, шунингдек майда таъмирлаш учун асбоб-ускуналар ва анжомлар бўлиши назоратдан ўтказилади.