Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғидаги фототутқичлар ҳолати ўрганиб чиқилди

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида тоғли ҳудудларда ўрмонва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва бошқариш” лойиҳаси доирасида 2023 йил 5-12 июнь кунлари миллий табиат боғининг Қоронғи тўқай-Штопр-Айгаинг ҳудудларида мутахассислар томонидан ўрнатилган тасвирга олинган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тўғрисида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳамда 2022 йилда ўрнатилган фототузоқларнинг қувватловчи батареялари ва хотира карталарини ўзгартириш ишлари олиб борилди.

Толдиқсойдан ўтганда Чўлоқмерган ҳудудида 2 бош (ёши тахминан 1-2 ёшларда)Сибир тоғ эчкилари ҳам учраган. Уларни тасвирга олиш имкони бўлмаган.

Қорабоғ ҳудудида GPS ускунаси ёрдамида (N 41.98257; Е 070.55283) фототутқич координатаси топилган, қувватловчи батареялари ва хотира карталари алмаштирилган. Фототутқич хотира картаси 22.07.2022 йилда алмаштирилган бўлиб, бир йил мобайнида тушган расмлари таҳлил қилинганда асосан қор қоплони, Тяншан қўнғир айиғи, Сибир тоғ эчкилари, сувсар (куница), тулки, тўнғиз каби ҳайвонлар ҳамда каклик ва бошқа ҳар ҳил қушларнинг фотосуратлари йилнинг 4 хил фаслида тушганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, TSH-003 ва TSH-017 рақамли фототутқичларнинг ҳам қувватловчи батареялари ва хотира карталари алмаштирилган.

TSH-003 рақамли фототутқич хотира картаси 22.07.2022 йилда алмаштирилган бўлиб, бир йил мобайнида тушган расмлари таҳлил қилинганда асосан Қор қоплони, Тяншан қўнғир айиғи, Сибир тоғ эчкилари, сувсар (куница), тулки, бўрсиқ, тўнғиз, сичқон каби ҳайвонлар ҳамда каклик ва бошқа ҳар ҳил қушларнинг фотосуратлари йилнинг 4 хил фаслида тушганлиги аниқланди.

TSH-017 рақамли фототутқични топиш бироз вақт талаб этган. Номаълум сабабларга кўра мазкур фототутқич жойидан қўзғалиб ерда ётганлиги ҳамда тасмалари ёйилган ҳолида топилган. Бу фототутқичга деярли ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тасвири тушмаган, бор-йўғи бир марта Сибир тоғ эчкиси ва 10 та кадр ҳар хил қушлар тушган.

Штопрсойда жойлаштирилган TSH-018 рақамли фототутқич ўрганиб кўрилганида асосий автомобил йўлдан 1 кмдан ортиқ юқорида баланд тик қояларда жойлаштирилган фототутқич жойида турган бўлиб, лекин номаълум сабабларга кўра ишламаган.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати