Биласизми, парвоз пайтида лайлаклар ерга чўкмасдан ухлаб қолишга қодир. Дунёдаги энг кичиги тухум – қўнғир қушга тегишли. Қушларнинг патлари унинг суякларидан оғирроқ.
Қушлар ҳақида шу каби қизиқарли маълумотлар жуда кўп.
Хусусан, энг оғир қуш – дудаки. Чумчуқ энг «ақлли» қуш ҳисобланади, чунки 100 грамм чумчуқ массасига 4,5 грамм мия тўғри келади. Парвоз пайтида кал бургут оёқларини юқорига кўтариб, учишни давом эттириши мумкин.
Аслида ер юзида 100 миллиардга яқин қушлар яшайди, деб тахмин қилинади. Аммо бугунги кунда одамлар ер юзида яшайдиган қушларнинг 10 минг 694 турини билишади.
Ўзбекистон фаунасида қушларнинг 19 туркумга оид 440 дан кўпроқ тури маълум. Яшаш жойига биноан қушларни бир неча йирик экологик гурухлар, ўрмон қушлари, чўл ва дашт қушлари, сув ҳавзалари (сувда сузувчи) қушлар, ботқоқ ва соҳил қушларига; улар ҳаётининг йил фасллари бўйича ўзгаришига биноан учиб кетувчи, кўчиб юрувчи ва ўтроқ қушларга бўлинади.
Қушларнинг табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти хилма-хил бўлиб, ўсимликларни чанглантириш, улар уруғларини тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қириш (улар сонини бошқариш)дан иборат. Қушлар боғлар ва донли экинларга зиён етказади, юқумли касалликлар тарқатади. Қушлар овланади, бир қанча турлари хонакилаштирилган. Қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти айниқса катта, уларнинг сайраши боғ ва хиёбонларни жонлантиради, инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади. Қушларнинг турлари сони тобора камайиб бормоқда. 17-аср бошларидан буён 100 га якин Қушлар тури қирилиб кетган, бир қанча турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида турибди. Қушларни муҳофаза қилишга қадимдан ҳаракат қилиб келинади.
Инсон танасининг ўртача ҳарорати қанча? Тўғри, 36,6 градус. Қушларда бу кўрсатгич 8 градусга юқори. Қийинроқ… ва шунинг учун ҳам қушларнинг олган нафасининг 3/4 қисми танасини совутишга кетади. Шунинг учун қушлар терламайди.
Учиш пайтида қуш юраги дақиқасига 1000 марта уради, яъни сониясига 16 марта. Ҳордиқ пайтида бу кўрсаткич дақиқасига 400 мартага тенг. Ва бу факт қушлар ҳақидаги қизиқ далиллар ўнлигининг 9 поғонасини эгаллаган.
Биласизми, Янги Зеландияда олимларга таниш ягона қанотсиз қуш – киви яшайди, бундан ташқари унинг думи ҳам йўқ, патлари эса жунга ўхшайди. Агар ички аъзолари тузилиши ва тумшуғи бўлмаганда, уни сут эмизувчиларга хос деб бўларди. Ахир ўзини тутиши ва ташқи кўриниши асло қушга ўхшамайди.
Нега қушлар учбурчак шаклини ҳосил қилиб учадилар? Бу жуда оддий, узоқ учишларни енгиллаштириш керак. Ҳар бир қуш тўғри қўшниси ортидан учади ва унинг қанотлари ҳосил қилган ҳаво оқими ичида бўлади. Бу энергия сақлашга ёрдам беради. Етакчига ҳаммасидан кўра қийинроқ, шунинг учун энг кучли ва чидамлиси етакчи бўлади.
Қушлар барча қитъаларда яшайди ва бутун дунёни айланиб ҳаёт кечирадиган жонзотлардир. Улар озиқ-овқат учун яроқли ӯсимликлар ва ҳайвонлар бор жойда яшайдилар: ӯрмонларда, тоғларда, ӯтлоқлар ва ботқоқларда, даштларда, тундраларда ва чӯлларда.
Қушларнинг патлари маданият тарихида катта аҳамиятга эга эди, чунки улар Рим империяси давридан ӯтган асрнинг ӯрталаригача ёзув учун ишлатилган.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати