Мамлакатимизда қонунийлик ва қонун устуворлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳам яратилган. Шунингдек, кўплаб қонунларда қонун устуворлиги, қонунийликни таъминлаш фаолиятнинг асосий принциплари, вазифалари сифатида кўрсатиб ўтилган.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини ҳамда Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитасининг 2022 йил 7 апрелдаги 67- сонли Буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм давлат ўрмон хўжалиги биносида хўжалик ходимлари ва “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назорат”га масъул бўлган вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Абдуллаев У.О. иштирокида давра суҳбати кўринишида семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур тадбирда У. Абдуллаев коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш мақсадида тегишли тушунтириш ишлари олиб борди. Коррупциянинг аянчли оқибатлари хусусида тўхталиб ўтди.
Иштирокчиларга коррупцияга оид жиноятларни фош қилинганлиги тўғрисида мисоллар, видеороликлар намойиш этилди.
Шу билан биргаликда, хўжалик мутасаддилари томонидан Ўрмон хўжалигида қоррупцияга қарши курашиш сиёсати, тегишли дастур, “манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги” Низом, Комплаенс-назорат тўғрисидаги Низом ва Хизмат текширувлари ўтказиш тартиби мазмун моҳияти тўлалигича тушунтирилди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати