Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Тут дарахтининг барги нафақат ипак қуртининг ягона озиғи, балки унинг мевалари тўйимли ҳамда шифобахшдир!

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб бошланган ва тобора кенг қулоч ёзаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати элимизнинг шу эзгу қадриятлари янги ва замонавий руҳда қайта кўз очишида, Ўзбекистоннинг ҳар қарич ерини чинакамига яшилликка буркаш, тоза ва мусаффо ҳавога бой, соғлом ва қадри баланд инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантиришда улкан қадам бўлди.

Айниқса тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғи ҳисобланса, унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан инсон саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳодир. Тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик дарахт бўлиб, тарихий манбаларга кўра 5000 йил илгари Хитойда тарқалган. Асрлар давомида халқ селекцияси тамонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари яратилиб, ҳозирги пайтда ҳам ўстирилмоқда. Олимлар олдидаги асосий мақсад ҳам тут дарахти барглари озуқа учун кесилганидан кейин уларнинг тўйимлилиги ва озуқавий сифатларини ошириш йўли билан пилла ҳосилдорлигини оширишдан иборатдир.

Шўрланиш ва ботқоқланишга қарши тут дарахтларининг аҳамияти беқиѐс ва бу борада ўз ўрнига эга. Булардан ташқари тут дарахтларидан шаҳар ва қишлоқларни кўкаламзорлаштиришда манзарали дарахтлар сифатида ҳам кенг фойдаланиб келинади.

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори ўринбосари Ғ.К. Қурбонов Бухоро вилоятига ташрифи давомида Ғиждувон давлат ўрмон хўжалиги томонидан тут ва қайрағоч кўчатларини етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Мутахассис учрашув давомида озуқа базасининг мустаҳкамланиши ва кенгайиши, пилла етиштириш мажмуаларининг бевосита тутзорлар яқинида барпо этилиши, 2 баробар кўп ҳосил берадиган, озуқа қиймати юқори ва совуққа чидамли тут кўчатларининг олиб келиниши пилла етиштириш ҳажмларини ошириш ҳамда юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар, шу жумладан, шойи газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилишини таъкидлади. Тут дарахти экинларни гармсел ва совуқ шамоллар таъсиридан саклашда ҳамда ерларнинг эрозяга қарши курашда ихота вазифасини ҳам бажаришини қайд этди.

Шунингдек, тутчиликни ривожлантириш бўйича маъсулларга тегишли топшириқлар бериб ўтди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати