Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бухоро вилояти Жондор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ташкил қилинган паррандачилик комплексига 8 минг дона янгидан бройлер жўжалари олиб келинди

Арзон, тўйимли ва тез етиштириладиган маҳсулотлар бу парранда гўшти ва тухумдир

Маълумки, қонунчиликка кўра, 2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тижорат банкларига уларнинг буюртмасига асосан жойлаштириладиган 400 миллиард сўмгача кредит ресурслари ҳисобидан паррандачилик ҳўжаликлари ва парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига дон захираси яратиш учун Марказий банк асосий ставкасида 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатгача револьвер кредитлар ажратилиши белгилаб қўйилган. «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик ҳўжаликларига 2022 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар даврда паррандачилик ҳўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия миқдори 12 минг сўм этиб белгиланган.

Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида Бухоро вилояти Жондор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ташкил қилинган парррандачилик комплексига 8 минг дона янгидан блорел жўжалари олиб келинди.

Қайд этиш лозимки, арзон, тўйимли ва тез етиштириладиган маҳсулотлар бу парранда гўшти ва тухумдир. Хонаки товуқларни кооперация асосида боқиш ҳам яхши самара беради. Шунинг учун паррандачилик ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш масалалари алоҳида эътиборга олинмоқда. Бухоро вилояти Жондор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ташкил қилинган парррандачилик комплексида тадбиркорликнинг мазкур тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар мавжуд. Мутахассислар билан таъминланган.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати