Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ёшлар эртанги кун учун умид ва ишончдир!

Ҳар қандай мамлакатнинг келажаги ёш авлоднинг комил тарбияси ва изчил тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ. Айнан шунинг учун ҳам, ёшлар сиёсати давлат тараққиётининг давомийлигини таъминлашга қаратилган барча стратегияларда намоён бўлади.

Шу мақсадда бугунги кунда қабул қилинаётган кўплаб ҳужжатларда юртимиз ёшларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ масалалар қамраб олинган. Бу эса Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси бўлган ёшларимизга ўз салоҳияти, иқтидорини намоён қилиш учун янада кенгроқ имкониятлар яратишга қаратилган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги директори Н.Бакиров билан Агентлик ва тизим ташкилотлар ёшлари ҳамда стажировка фаолиятини якунлаган ёш мутахассислар ўртасида учрашув ташкил этилди.

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик борасида сўз борди. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши эканлиги, бу йўлда улкан ишлар амалга оширилаётганлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида «Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 61-сонли баёнининг 11-банди ижросини таъминлаш мақсадида қўмитанинг 2022 йил 30 сентябрдаги 174-сонли «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида “Ёш мутахассисларни танлаш дастури”ни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ишлаб чиқилди ва 7 нафар стажерлар квотаси яратилади.

Маълумки, жорий йил 29 июндаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори билан 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Қарорга кўра, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Эзгу амал” саховат карвонларини ташкил этиш, “Амир Темур издошлари”, “Жалолиддин Мангуберди ворислари” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказиш каби вазифалар белгилаб берилди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, уни инновацион асосда ривожлантириш, кўп қиррали ва мураккаб вазифаларни амалга ошириш мақсадида замонавий ва креатив фикрлайдиган, ҳар қандай вазиятда ҳам масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган, ғайрат-шижоатли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар ёш кадрларга давлат ва жамият бошқарувида муҳим вазифалар ишониб топширилмоқда. Ёшларнинг миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши учун таълим-тарбия соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, учрашувда мутахассислар томонидан ёш кадрларни танлаш дастурини амалга ошириш схемаси асосида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим этилди. Давлат органлари штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорда стажёрларни жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, дастур доирасида ҳар бир давлат органи интеграция қиладиган ОТМлар рўйхатини шакллантириш ҳамда улар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ишга қабул қилинишда суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага жалб этиш, устоз-ментор бириктириш, Стажировка ўташ шартномаси ва Шахсий ривожланиш режасини имзолаш каби вазифаларни бажариш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида Агентлик мутасаддилари ва ёшлар иштирокида соҳа ривожига тегишли мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.