Жамиятда дунёқараши шаклланган инсон борки, ахборот оқимининг шиддатини яхши ҳис қилади. Ўз навбатида, холис ахборот эҳтиёжини тўсиб қўйишга ҳар қандай куч, ҳар қандай қудрат ожизлик қилишини ҳаётнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибди. Бинобарин, тезкор ахборот ҳар қандай қалин деворлар, ғовлар, мустаҳкам чегараларни ёриб ўтишга қодир.
Мамлакатимизда ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақиллигига эришиш йўлида амалга оширилган ишлар соҳа ривожини янги босқичга кўтармоқда.
Ўрмон хўжалиги агентлиги раҳбарияти шарафли касб фидойиларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан чин қалбдан самимий қутлайди.
Касбий байрам барчангизга муборак бўлсин!