Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган аҳоли қатлами давлат ҳимоясида!

Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунда Президентимизнинг 2022 йилнинг 25 май куни қабул қилинган “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш ва кам таъминланган оилаларга яқиндан кўмак бериш мақсадида Ўрмон хўжалиги агентлиги директори томонидан кам таъминланган фуқароларга 1та ногиронлик араваси ва 1та тикув машинаси топширилди.

Барча ҳудудларда ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган аҳоли қатламига тикув машиналари ва матолар топширилиши давом этмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати