Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди!

Денов тумани Пожур қишлоғида яшовчи Қ.Мергановнинг Администрация раҳбари билан вилоят прокурорига мурожаат қилгани учун унинг бўйнига 53 млн сўмни илиб қўйишганидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан муносабат.
Мазкур шикоятни ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Денов туман халқ қабулхонаси, Денов туман прокуратураси ва бошқа тегишли масъул ходимлар иштирокида Ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда мурожаатчи иштирокида тегишли тартибда ўрганиб чиқилган.
Тарафлар ўртасидаги мазкур низоли ҳолат ижобий ҳал этилган.