Фанда исботланганки, тиббиётда қўлланиладиган дори-дармонларнинг қарийб 40-47 фоизи ўсимлик хомашёларидан олинади. Инсон ўсимлик дунёси бойликларидан минг йиллар давомида турли касалликларни даволаш ва олдини олишда фойдаланган. Ҳали тиббиёт ривожланмаган замонларда ҳам одамлар касалликка чалинган ва табиат инъом этган доривор гиёҳлар билан даволанган.
Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ҳам аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини дори воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли таъминлашни амалга ошириш масаласига мунтазам равишда алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Табиат ресурслари вазирлиги тизимидаги Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказининг олим ва мутахассислари ҳамда Япония давлатининг “TSUMURA” компанияси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказидан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари б.ф.н. Холмуродов Чори Авазович, марказ Илмий котиби қ.х.ф.ф.д. Беҳзод Эргашев, Халқаро алоқалар ва ахборот бўлими бош мутахассиси Акмал Қурбонов, Доривор ўсимликларни етиштириш ва тайёрлаш бўлими бош мутахассиси Азиз Пўлатов, “TSUMURA” компаниясидан бош менеджер Yoshinori Shingaki маъсулигида, менеджер Shintarou Kimura, менеджер Hanpei Zhang, менеджер Makoto Saitou, менеджер PhD Hiroki Yamaji, менеджер Akemi Iwamoto лар иштирок этди.
Мутахассислар иштирокида Япония флорасига мансуб доривор ўсимликларни Ўзбекистонга интродукция қилиш, мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитларига мослаштириш, етиштириш каби илмий-амалий лойиҳаларни ташкил этиш масалалари ҳақида фикр аламашилди.
Шунингдек, “TSUMURA” компания вакиллари Ўзбекистон Республикаси ўрмон фонди ерларида етиштирилаётган ширинмия, бесмертник, цистанхе доривор ўсимликларни хом-ашёларини қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўртасида келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати
