Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ернинг таназзулга учраши ва иқлим ўзгариши натижасида кучайган қурғоқчилик шиддатли тус олмоқда

Қурғоқчилик – экинларнинг ҳосилдорлигини йўқолиши, ўрмон ёнғинлари ва сув танқислиги натижасида инсонлар ҳаётининг барбод бўлиши нуқтаи назардан энг дахшатли табиий офатлардан биридир.

Ернинг таназзулга учраши ва иқлим ўзгариши натижасида кучайган қурғоқчилик шиддатли тус олмоқда. Бу 2000 йилга нисбатан 29 фоиз кўп ва ҳар йили 55 миллион кишига таъсир қилади. 2050 йилга бориб қурғоқчилик дунё аҳолисининг тўртдан уч қисмига таъсир қилиши мумкинлиги башорат қилинмоқда. Шу боис бу глобал ва долзарб муаммо ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, дунё мамлакатларида ерларнинг деградацияга учраши ва чўлга айланиши жиддий ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келди. БМТ маълумотларига кўра, ер юзининг учдан бир қисми деградцияга учрайди ва ҳар йили инсоният 12 миллион гектар ерни йўқотади. Шунингдек, сўнгги қурғоқчилик дунё учун хавфли келажакка ишора қилмоқда. Сўнгги йилларда озиқ-овқат ва сув танқислиги, кучли қурғоқчилик туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари кучайган.

Глобал миқёсда сўнгги 500 йил ичида ўрмон майдони уч бараварга камайди. Шу билан бирга, сайёрамизнинг ўрмонлари ер атмосферасининг умумий кислородининг 50 фоизини ишлаб чиқарадиган ва иккинчи ярми жаҳон океанининг яшил планктони билан таъминлангани маълум, бу ҳам антропоген омиллардан кўпроқ азоб чекади. Сайёрадаги ўрмон қопламасининг ҳозирги даражаси ернинг 26-28 фоизини ташкил этади ва бу ер биосферасини сақлаб қолиш учун зарур минимал даражадир.

Чўлланиш ва қурғоқчилик бугунги кунда планетар масштабдаги муаммога айланди, чунки бу бутун ер юзидаги минтақаларни қамраб олади ва бу офатга қарши миллий ва ҳалқаро ташкилотлар ҳамкорликда кураш олиб боришлари керак. Шу муносабат билан БМТ нинг бош ассамблеяси 1994 йил декабрь ойида қабул қилган A / RES / 49/115 – сонли резолюциясида ҳар йили 17 июнь кунини “Бутун жаҳон чўлланишга қарши кураш куни” деб эълон қилди. Бу кун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим ҳисобланади, чунки шу куни ерларни таназуллга учрашини камайтириш бўйича муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган қарорлар қабул қилишни ва барча даражадаги аҳолини фаол иштирок этиши ва ҳамкорлик қилиши орқали чўлланиш ва қурғоқчиликни салбий оқибатларини бартараф этиш мумкинлигини эслатади.

Ҳар йили дунёда 17 июнь – Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни сифатида нишонланади. Пойтахтда ташкил этилган семинарда “Бутунжаҳон чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши кураш” куни арафасида, аҳолининг ерларни таназуллга учраши оқибатларидан хабардор этиш ҳамда БМТ нинг 2018-2030 йилларда Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бўйича стратегиясини бажариш юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Ҳозирги кунда республикамизнинг 70 % ҳудуди ёки 31,4 млн гектари арид ва ярим арид (қурғоқчил) бўлиб табиий шўрланган, кўчма қумлар тарқалган, чанг тўзонлар ва қуруқ иссиқ гармсел таъсиридаги майдонлардан иборат. Шу билан бирга Орол денгизи сув сатҳини қуриши натижасида қўшимча Ўзбекистон ҳудудида Оролқум чўли пайдо бўлди ва чўлланган ҳудудлари майдонини яна кўпайди.

Ўзбекистонда чўлланишга қарши курашиш, деградацияга учраган ерларни қайта тиклаш бўйича ишларни олиб бориш самарадорлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг 22 февралдаги “Чўлланишга ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори билан чўлланишни олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси чўлланишга қарши курашиш бўйича ҳалқаро мажбуриятларни бажариш, чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ва ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш каби вазифалар белгилаб қўйилди.

Шунингдек, ўрмон хўжаликлари томонидан кейинги 5 йилда ўрмон фонди ерларида 2 млн. гектардан ортиқ майдонда чўлланишга қарши ўрмонларни қайта тиклаш ва янги ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари амалга оширилди. Шу жумладан, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 1,7 млн.гектар майдонда ўрмон мелиорация тадбирлари бажарилди.

Ер юзида глобал миқёсда иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари кучайиб бораётган бир пайтда, айниқса бизнинг кам ўрмонли минтақамизда, асосан қумли чўл ҳудудларида ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш жуда муҳим масала.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, биринчи навбатда ўрмон барпо этиш тадбирларини амалга оширишдан олдин ўрмон барпо этиладиган ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити, шўрланиш даражаси, экиладиган кўчат тури ва экиш технологияларини аниқлаб олиш керак бўлади.

Семинар давомида соҳага тегишли келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати