Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил” тикланиш бугуннинг долзарб мавзуси бўлиши лозим!

Маълумки, 1994 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликга қарши кураш куни жорий этилган эди. Сана тасодифан танланмаган. 1994 йил 17 июнда “Қаттиқ қурғоқчиликни бошдан кечираётган ва ёки чўлга айланиб бораётган мамлакатларда, айниқса, Африкада чўлланишга қарши кураш тўғрисида БМТ конвенцияси” қабул қилинган. Шартнома БМТга аъзо барча давлатлар томонидан имзоланган.

Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳамда Тошкент вилояти Экология бошқармаси 17 июнь – «Жаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирнинг биринчи ўринбосари О.Н.Қудратов ер юзида глобал миқёсда иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнлари кучайиб бораётган бир пайтда, мамлакатимизда ўрмонли минтақамизда, асосан қумли чўл ҳудудларида ўрмонзорлар майдонларини кенгайтириш масаласида долзарб фикр мулоҳазаларни билдирди.

Қайд этиш лозимки, сўнгги қурғоқчилик дунё учун хавфли келажакка ишора қилмоқда. Сўнгги йилларда озиқ-овқат ва сув танқислиги, кучли қурғоқчилик туфайли юзага келган ўрмон ёнғинлари кучайган. Шунингдек, ерларни қайта тиклаш биохилма-хилликни сақлашга ҳисса қўшади. Ернинг исишига таъсир этувчи атмосфера углеродининг ерда сакланиб колиши туфайли, иқлим ўзгариши жараёни секинлашади.

Тадбир давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида экилган кўчатларни суғориш, парваришлаш, зараркурандаларга қарши курашиш масалалари хусусида мутахассислар фикрлари эшитилди. Шунингдек, ҳудудга бута кўчатлари экилди.

Мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати