Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмонларда 99 фоиз ҳолатларда бевосита инсоният туфайли, қолган 1 фоиз ҳолатда табиий офатлар сабабли ёнғинлар келиб чиқиши аниқланган

Минтақаларда кузатиладиган иссиқ об-ҳаволар ҳам ўрмонларда юзага келадиган ёнғинларнинг авж олишига сабаб бўлади.

Инсоният ҳаёти минг йиллар оша ўсимлик ва ҳайвонат олами билан бевосита боғлиқ экан, ўрмон ёнғинларининг келиб чиқиши табиатга ва инсониятга жуда катта зарар эканлигини унутмаслик лозим.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.Абдуҳакимов бошчилигида “Ўрмон ёнғини хавфсизлигини таъминлаш” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи маъмурий аппарат ходимлари, табиатни қўриқлаш инспекторлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Яшиллик олами – тириклик рамзи, тоза ҳаво, тиниқ сув, гўзал муҳитдир. Статистик маълумотларга кўра, 99 фоиз ҳолатларда бевосита инсоният туфайли, қолган 1 фоиз ҳолатда табиий офатлар сабабли ўрмонларда ўрмон ёнғинининг келиб чиқиши аниқланган.

Мутахассислар дарахтзорлар ер қатламининг каттагина қисмини эгаллаган ҳолда ердаги жамики тирик жон учун улкан кислород ишлаб чиқариш фабрикаси эканлигини қайд этди.

Йиғилишда ўрмон ёнғини хавфсизлигини таъминлаш, юқори ўрмон ёнғини содир бўлиши мумкин бўлган жойларга қўшимча чора-тадбирлар белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, табиат боғининг тегишли масъулларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати