Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Дарахтлар инсоният тўлақонли яшаши учун ҳаётий аҳамиятга эга

арахтларнинг асосий 10 та фойдаси ҳақида биласизми?

Маълумотларга кўра, дарахтлар ҳаводан корбанат ангидридни ютиб, ўрнига кислород ишлаб чиқаради ва ҳавони тозалайди. Жонли мавжудотларнинг хилма-хиллигига ҳисса қўшади. Бир дарахт турининг йўқолиши 30 турдаги ҳайвон турларининг йўқолиб кетишига сабабчи бўлади!

Дарахтлар ерни эррозиядан сақлайди ва тупроқни мустаҳкам ушлайди. Уларнинг илдизлари сувни филтрлаб, сувларнинг сифатларини яхшилайди.

Дарахтлар сув буғи ажратиб чиқариб, об-ҳаво ҳароратлари орасидага фарқ катта бўлиб кетишининг олдини олишга ҳисса қўшади. Бу айниқса Марказий Осиёнинг континентал иқлимида жуда фойдали ва зарур хусусиятдир.

Дарахтлар иссиқ ҳавода атроф-муҳитни салқин ушлаб туради, шамолларнинг йўлини тўсиб, ҳавонинг айланиши хавфли бўлишининг олдини олади, шовқинлардан ҳимоя қилади.

Дарахтлар шаҳарларнинг архитектурасида инсонларга чирой баҳш этиб, табиатнинг фауна ва флорасига ҳисса қўшади. Бир томондан атрофни гўзал қилса, бошқа томондан дарахтлар инсонларга мевалар ва ҳайвонларга озуқалар беради.

Инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этадиган дарахтларга бугун бизнинг муносабатимиз қандай?

Бугун дарахтларнинг кесилиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланади. Жамоатчилик норозиликлари ва мораторийга қарамай, дарахтларни кесиш ҳамон давом этмоқда.

Қайд этиш керакки, дарахтларни кесиш доим ҳам қонунга зид ёки табиат зарари учун қилинмайди. Баъзи ҳолатларда дарахтлар чиригани ёки бошқа сабаб билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач кесилади.

Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида кесиш улар табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, шунингдек, авария ҳолатида бўлган ҳолларда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, биргина ўтган 2022 йилнинг ўзида дарахт ва буталарнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 4599 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан 7,3 млрд сўм маъмурий жарима белгиланган, табиатга етказилган зарар – 10 млрд сўм. Ўтган йилда жами 1777 туп қимматбаҳо ва кўп йиллик дарахтлар кесилган. Вазият таҳлил этилганда, қурилиш объектлари атрофини ўраб олиш натижасида дарахтларнинг қаровсиз қолиши, шикастланиши ва нобуд бўлиш ҳолатлари содир этилаётганлиги аниқланган.

Жаҳон банки маълумотларига кўра Ўзбекистон ҳудудининг фақатгина 7,5 фоизи табиий ўрмонлар билан қопланган экан. Дунё мамлакатларида эса бу кўрсаткич ўртача олганда 30 фоизни ташкил этаркан.

Биз бугун борган сари камайиб кетаётган яшиллик оламини сақлашга, уни авлодларга етказишга масъулмиз! Дарахтларни кесиш эмас, аксинча уларни экиб парваришлаш энг тўғри йўлдир!

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати