Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон- Корея: Ўрмончиликда истиқболли ҳамкорлик амалга оширилади

Маълумки, ўтган йилда Ўзбекистон ва Корея республикаси ўртасида мамлакатимиз шароитига мос келувчи янги турдаги манзарали ва ноёб дарахт-бута турларининг интродукция қилиш, янги автоматик бошқариладиган ниҳолхоналар ташкил этиш ва ҳамкорликда янги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинган. «Мазкур лойиҳа 2023–2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган эди.

KOICA Корея Халқаро ҳамкорлик агентиги вакиллари Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига хизмат сафари юзасидан ташриф буюрди.

Бугунги кунда Корея Республикаси Ўзбекистонга технологик ва кадрлар алмашинувини кенгайтириш, саноат, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, электрон ҳукумат, ахборот технологиялари, таълим, ўрмонларни қайта тиклаш, стандартлаштириш, инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ижтимоий-иқтисодий тараққиётга эришиш бўйича амалий тажрибани ўртоқлашиш орқали минтақа ривожига ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳамда Корея миллий ўрмончилик институти, Халқаро ўрмон илмий-тадқиқот муассасалари бирлашмаси, Кореа халқаро агентлиги ва Япония агентлиги каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. 2017-2022 йилларда 15 та амалий, 5 та инновацион лойиҳалар, бугунги кунда эса қиймати 4,1 млрд.сўмга тенг 4 та амалий, 2 та инновацион лойиҳалар бажарилган.

KOICA Корея Халқаро ҳамкорлик агентиги вакилларининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига ташрифидан кўзланган асосий мақсад 2024 йилининг биринчи чорагида жорий ташкилот томонидан 5 йиллик тасдиқланган лойиҳанинг бошланиши юзасидан бўлиб, лойиҳа доирасида республикамизнинг белгиланган ҳудудларида смарт иссиқхоналар ва смарт кўчатхоналар ҳамда хандон пистанинг маҳаллий навларини ўз ичига олган хандон писта плантатсоясини ташкил қилишдан иборат.

Учрашув давомида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ходим ва докторантлари учун ўқув ва амалий машғулотлар ҳамда Ўрмон хўжаликларида иш фаолияйларини олиб бораётган ходимларнинг салоҳиятини ошириш ва улар билан биргаликда дарс машғулотлари ташкил қилинди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати