Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Илм-фан – башариятнинг бугунини ва келажагини белгилашда муҳим ўрин тутади!

Dilrabo opa work, [07.06.2023 15:50]
Илм-фан – башариятнинг бугунини ва келажагини белгилашда муҳим ўрин тутади!

Табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳар доим давлат ва жамият ҳаёти учун ўта муҳим масалалардан бўлиб келган. Айниқса, экологик муаммолар жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган ҳамда глобал муаммога айланган ҳозирги бир шароитда бу масала янада долзарб аҳамият касб этади. Шу боис ҳам юртимизда табиат муҳофазасига давлат сиёсати даражасига эътибор қаратилмоқда.

Пойтахтимизда “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик раёнлаштириш: муаммо ва ечимлар: мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Сўнгги йилларда атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик районлаштиришдауни янги босқичга кўтаришда, амалиётга янги инновацион технологиялар ва ишланмаларни жорий этишда ёш олимлар томонидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳамда улар томонидан эришилган муҳим натижалар, шунингдек илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини оширишда қўшган хизматлари билан ўртоқлашиш ҳамда ёш олимларга ажратилаётган имкониятлар билан таништириш мақсадида ташкил этилган анжуманда соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Шунингдек, тадбир давомида биологик хилма-хилликни сақлашда ва муҳофаза қилишда илмий-амалий ёндошувлар, атмосфера ҳавоси, ер ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш, утилизация қилишдаги янги технологиялар, “Яшил иқтисодиёт ва “яшил” ўсишга ўтиш каби мавзуларда маърузалар тақдим этилди.

Бугунги кунда соҳада фаолият олиб бораётган иқтидорли ёшларнинг амалий кўникмалари ва тажрибаларини доимий ошириб бориш мақсадида инновацион ривожланиш агентлиги томонидан АҚШ, Германия, Корея, Хитой, Россия, Белоруссия, Туркия каби ўрмончилик соҳаси ривожланган давлатларнинг илмий муассаларида 20 дан ортиқ ёшларнинг тажрибалари оширилмоқда.

Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида олимлар корпуси ёши 71 ёшдан 54 ёшгача ёшартирилди. Ҳар йили Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти докторантурага бўлимига қабул квоталар сони 3-7 баробаргача ошилди. Ёш изланувчилар сони 30 нафарга етказилди. Сўнгги 4 йил ичида соҳада 11 нафар ёш олимларнинг диссертация ҳимоялари ташкил этилди. Натижада, соҳада жамланган юқори илмий салоҳият доирасида сўнгги тўрт йилда жами 19 та илмий лойиҳалар бажарилди. 30 нафардан ортиқ ёш изланувчиларнинг диссертация мавзулари бўйича янги йўналишларда илмий-тадқиқотлар йўлга қуйилди. Амалиётга 15 дан ортиқ янги инновацион технологиялар жорий этилди.

Бу ўринда ёш олимлар томонидан ўрмон фонди ерларидаги ёнғоқмевали ўрмонларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш, лалми майдонлар ва тоғолди ҳудудларда инновацион усулда маданий ўрмонзорлар барпо этиш, ноёб ва қимматли дарахт-бута ўсимликларини ин-витро усулида кўпайтириш, доривор ўсимликларни етиштириш ва плантацияларини ташкил этиш бўйича олиб борилган илмий-изланишлари алоҳида ўринни эгаллади.

Ёш олимларнинг дунёдаги нуфузли Scopus, Web of Science, РИНЦ маълумотлар базасига киритилган илмий журналларда илмий мақолаларни чоп этиш кўрсатгичи бундан тўрт йил олдингига нисбатан 7,5 бароборга оширилди.

Дарҳақиқат, атроф муҳит муҳофазаси – эртанги кунимиз ва келажагимизни белгилаб берувчи устувор масаладир.

Тадбирда Ўрмон хўжалиги агентлиги тизими мутасаддиларининг таъкидлашича, республикамизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида кўплаб ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатиш ва олдини олишда илмий-тадқиқот ишларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Dilrabo opa work, [07.06.2023 15:51]
Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда соҳада илм-фан ва инновациялар бўйича ишлар қизғин равишда бормоқда. Айниқса ёшларнинг илмий тадқиқотлар билан шуғулланишида замонавий шароитлар яратилмоқда. Келгуси беш йилда соҳада илмий-тадқиқотларга иқтидорли ёшларни жалб қилишни янада ошириш мақсадида докторантура бўлимига квоталар сонини 5 баробардан 10 баробаргача оширилди.

Жорий йил якунигача давлат бюджетидан ажратилган 210 минг АҚШ доллари ҳисобидан замонавий лаборатория ускуналарини харид қилинмоқда. Бу эса келгусида ёш олимлар томонидан фундаментал ва амалий тадқиқотларни янада кучайтириш ҳамда илмий асосдаги ишончли натижаларни олиш имкониятларини оширади.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати