Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси табиатда яшилликни кўпайтиришга ва иқлим мўътадиллигини сақлашга хизмат қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан эълон қилинган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизда йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва бу орқали республикамизда яшил майдонларни кўпайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳани амалга ошириш орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.

Лойиҳа доирасидаги хайрли тадбирларда Ўрмон хўжалиги агентлиги тизими мутасаддилари ҳам фаол иштирок этмоқда.

“5-июнь – Бутун жаҳон атроф-муҳит куни” муносабати билан Ўрмон хўжалиги агентлиги тизим ташкилотлари томонидан жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари оммавий ҳашарлар ташкил этилди. Оммавий ҳашарлар давомида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида суғориш ва парваришлаш ишлари амалга оширилди. Бу каби чора-тадбирларни амалга оширишдан мақсад табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлаш, боғдорчилик маҳсулотларининг мўллигини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати