Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилиш бугуннинг долзарб мавзуси!

Маълумки, ҳар йили 5 июнда ўтказиб келинадиган Атроф муҳит куни бутун жаҳон жамияти эътиборини атроф муҳитни муҳофаза масалаларига жалб қилишдан иборат бўлиб, мазкур байрам 1972 йил 5 июнда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Стокголмда ўтказилган конференциянинг резолюциясига асосан қабул қилинган. 1974 йилдан бошлаб эса энг долзарб экологик масалаларни ҳал этиш учун ҳукумат, бизнес-тузилма ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб этган ва бирлаштирган ҳолда кенг ташкил этиб келинади.

Жиззах вилояти Зомин миллий табиат боғида 5 июнь — Бутун жаҳон атроф – муҳит куни муносабати билан 3-5 июнь кунлари миллий боғнинг “Минг ёшли арча”, “Шербулоқ”, экомаршрутларида, янги ташкил қилинган Пикник зоналарда ва барча дам олиш масканларида миллий боғ ходимлари, Зомин туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари, сайёҳлар ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда оммавий ҳашар ташкил қилинди.

Мамлакатимиз биохилма-хиллиги бой бўлиб, ҳозирги кунда умумий ҳолда 12772 турдаги ўсимлик дунёси объектлари бўлиб, шундан – 4374 дан ортиқ юксак ўсимликлар (15-мох, 2-хвош, 19 папортник, 18-очиқ уруғли, 4320-ёпиқ уруғли), 2102 дан зиёд замбуруғ турлари ва 2548 турдан ортиқ сув ўтлари, 500 лишайниклар, 2000 турдаги бактериялар, 822 цианобактериялар ва 300 вируслар мавжуд. Республикамиз ҳайвонот дунёсининг тахминий сони 16000 га яқин турни ташкил этади. Шундан сут эмизувчилар – 97, йиртқичлар – 37, туёқлилар – 24, қушлар – 424, рептилиялар – 59, илонлар – 18 (шундан, заҳарлилар – 5), балиқлар – 83, умуртқасизлар – 12670 турни ташкил этади. Шундан, Ўзбекистон Қизил китобига кирган турлар 184 турни ташкил этади.

Тадбир давомида барча экомаршрутлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланди, сайёҳлар ва кенг жамоатчилик ўртасида 5-июнь — Бутун жаҳон атроф – муҳит кунининг аҳамияти, сайёҳлик маданияти, атроф-муҳит муҳофазаси, тозалигини сақлаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Дилрабо Бобоева Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати