Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва ишга қабул қилиш, меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш, иш вақти ва дам олиш вақти, таътиллар, меҳнат низоларини кўриб чиқиш тартиби ҳамда меҳнат муносабатларини ташкил қилиш билан боғлиқ ва бошқа бир қатор муҳим янгиликлар ва ўзгаришлар тушунтириб берилди.
Ходимлар ўқув машғулотлари давомида олган назарий ва амалий билимларини соҳани ривожи йўлида фойдаланишида хизмат қилади.
Шунингдек, машғулотларидан сўнг Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари белгиланган намунадаги сертификатга эга бўлишди.



