Тарихий маълумотларга кўра, Орол денгизи асрлар мобайнида бир неча бор қуриб, яна қайта тикланган экан. Аммо бугун Оролнинг қуриши натижасида экологик танглик вужудга келиб, аҳоли генофонди жиддий зарар кўрмоқда.
Мазкур муаммонинг ечими юзасидан Президентимиз ташаббуси билан катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада Оролнинг сатҳи кўтарилиб-пасайиб турибди. Оролнинг бугунги Қозоғистон ҳудудидаги қисми – Кўкорол кўлининг ҳажми Сирдарёдан қуйилаётган сув кўпайгани ҳисобига сезиларли даражада ортиб бормоқда.
Ўрмон хўжалиги агентлиги Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси ташаббуси билан “Орол бўйида туризм! тадбири ташкил этилди. Тадбирда туризм маданияти, пекник маданияти ва эко маданият тўғрисида маълумотлар берилди. Унда Оролқум, Оролбўйи миллий табиат боғлари ва Қўнғирот ва Қозоқдарё давлат ўрмон ов хўжалкларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида бўлиб ўтган “Орол бўйида туризм!“ тадбири давомида ҳудуддаги миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлари томонидан кўргазмалар ташкил этилди. Расм чизиш, шашка, волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

