Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Жиноятга албатта жазо муқаррар!

Қайд этилишича, коррупсияга қарши муваффақиятли кураш тизимини барпо этишда кенг кўламли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, унга танқидий ёндошган ҳолда миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш лозим бўлади.

Коррупсия шундай иллатки, уни бир ёки икки идоранинг саъй-ҳаракати билан йўқ қилиб бўлмайди. Қачонки, барча фуқароларимиз, жамият унга қарши биргаликда курашиб, унинг илдизларини йўқ қилишга киришилсагина ижобий натижага эришиш мумкин.

Ўрмон хўжалиги агентлигининг жорий йил 25 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан бошқарманинг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Оролбўйи Миллий табиат боғи ишчи ва хизматчилари билан биргаликда семинар ўтказди. Унда коррупсияни олдини олиш ва мазкур масалада идоравий назоратни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Келгусида бу каби қонунбузилишлари ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўриб, ходимларнинг касб-маҳоратини ошириш, тизим ташкилотлари раҳбарлари томонидан коррупсияга қарши курашиш йўналишида ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича ўқув тадбирларини доимий ташкил этиш, уларни эгаллаб турган лавозимларига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш ва келгусида бу лавозимларга кадрларни тўғри танлаш, ходимларни иш фаолияти юзасидан идоравий назоратни кучайтириш борасида тегишли тадбирлар белгилаш, жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ходимларга нисбатан тегишли чора-тадбирлар белгилаш лозим бўлади.
Тадбир давомида соҳа мутахассислари ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.