Коррупсия дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган. Ҳозирда, коррупсияга қарши кураш халқаро миқёсдаги каби республикамизда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Ўрмон хўжалиги Агентлиги Раҳбарияти томонидан коррупсияга қарши курашиш йўналишида қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Бахмал давлат ўрмон хўжалигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимида, ҳусусан мазкур ўрмон хўжалигида коррупсияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш, бу борада профилактик тадбирларни доимий ўтказиб бориш ҳақида сўз борди, масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
