Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

50 ёшлик умр йўли 50 туп дарахтлар тимсолида атрофга ажойиб манзара бағишлайдиган бўлди!

Умр инсониятга берилган энг бебаҳо неъматдир. Инсоннинг яратилиши, ҳаёт кечириши.

Инсон умри маълум бир вақтдан иборат. Аммо шу умр йўли инсоннинг қилган амаллари билан тарихда ўчмас из қолдириш учун имкониятларга бой.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси директори Алижон Маматкаримов Ибрагимович ўзининг илк фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси ҳузуридаги “Шифобахш” ишлаб чиқариш бирлашмасининг Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослашган ўрмон хўжалигида 1990-1991 йилларда ишчи вазифасини бажаришдан бошлаган.

1996-2000 йиллар давомида эса Абу Али ибн Сино номли ихтисослаштирилган ўрмон хўжалигида ўрмонбеги, 2000-2005 йилларда ушбу хўжаликнинг директори лавозимида, 2005-2015 йилларда “Шифобахш” илмий ишлаб чиқариш маркази бош директори, 2015-2017 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2017-2019 йилларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси “Шифобахш” доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш маркази бош директори, 2020-2022 йилларда эса қўмитанинг Ўрмонларни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Алижон Маматкаримов аллақачон ўрмончилик соҳасига умрини бағишлаб, соҳа ривожига ҳисса қўшган фидойи устозлар сафига кириб улгурди.

Устоз бугун ўзининг муборак 50 ёшлик юбилейини нишонламоқда.

Тиниб-тинчимас Алижон Ибрагимович ўзининг 50 ёшга тўлиши муносабати билан Нурафшон маҳалласидаги қаровсиз қолган 0,3 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “яшил боғ” ташкил этишга қарор қилди.
Ушбу ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, баҳор мавсумида 100 туп дарахт экиш ишларини амалга оширган эди.
Бугун ташкил этилган “яшил боғ”га Бектемир туман ҳокими Т.Махамадзияев билан биргаликда яна 50 туп дарахт ўтказиб, ҳудудни обод қилишга, инсоният учун асосий кислород манбаи саналган яшиллик оламининг гуркирашига ўз ҳиссасини қўшди.

Яхшидан боғ қолур, деган нақл бежизга эмас. Алижон Ибрагимовичнинг босиб ўтаёган умр йўли энди дарахтлар билан бирга янада гуллаб-яшнашига ишонамиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин соҳанинг ҳақиқий фидойиси!