Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бир йилда 100 миллион туп кўчат экилса, атмосферага карбонат ангидрид гази чиқарилишини 18 минг тоннага қисқартириш мумкин

Ўрмонлар асосан экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаради. Қонунчиликка кўра, ўрмонлар давлат мулки — умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш лозим ҳамда улар давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Сўнгги йилларда ўрмонлар кесилиши бўйича дунё статистикаси жуда аянчли даражада эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу нафақат ўрмон захирасига эга мамлакатлар, балки бир қатор бошқа давлатлар учун ҳам муҳим, долзарб ҳолатдир. Маълумотларга кўра, ҳар йили дунё бўйлаб ўрмонлар 200 минг км²га қисқаради. Бу эса ўн минглаб ҳайвоннинг ўлимига олиб келади.

Хўш, бу борада мамлакатимизда қандай ишлар амалга оўширилмоқда?

Бир гектар ўрмон ўртача 200 минг аҳоли яшайдиган шаҳар ҳавосини тозалаб туриш имкониятига эга. Худди шунча майдондаги кенг баргли ўрмонлар 5 килограмм, нинабаргли ўрмонлар эса 8 килограмгача шифобахш моддалар ажратиб, бактерияларни зарарсизлантиради. Шуларни ҳисобга оладиган бўлсак, ўрмонларни асраш ва яшил майдонларни кенгайтириш давримизнинг энг долзарб экологик масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизда мутахассислар бир йилда 100 миллион туп кўчат экилса, атмосферага карбонат ангидрид гази чиқарилишини 18 минг тоннага қисқартиришга эришиш мумкинлигини қайд этишган. Шу орқали биологик хилма-хиллик сақлаб қолиниши баробарида сув тошқинлари, қурғоқчилик, тупроқ эрозиясининг ҳам олди олиниши айтиб ўтилган.

Республика ўрмон хўжаликлари тизимида фаолият юритаётган ўрмон хўжалик нозирлари учун онлайн тарзда жорий йил 22 -26 май кунлари ташкил этилган ўтказилган ўқув-машғулотларида “Ниҳолхона ва кўчатхоналарни ташкил этиш, тут уруғларини тайёрлаш ва экиш“ бўйича З. Эшанкулов семинар иштирокчиларига маъруза қилиб, кечиктириб бўлмас вазифаларни эслатиб ўтди.
Шунингдек, соҳага оид амалдаги қарорлар ҳамда мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.
Давлат ўрмон назоратчиларига Хожимурот Талипов томонидан малака ошириш дарсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек экилган кўчатларни агротехник қоидалар асосида парваришлаш, ўғитлаш ҳамда суғориш тадбирларини олиб бориш
хусусида сўз борди.

Иштирокчилар учун ўрмонларнинг вазифалари ва ўрмонларни кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш каби мавзуларда маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, ҳар бир соҳа ривожини таъминлайдиган муҳим омиллардан бири – унга инвестицияларни жалб қилиш ҳисобланади. Тадбиркорларга ўрмон фондидаги ерларни ижарага бериш тизими бандлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имкониятини кенгайтиради. Яна бир жиҳатни инобатга олиш керакки, ўрмон ҳудудларида туризмни ривожлантириш учун жуда катта захиралар мавжуд. Бу борада тадбиркорлик имкониятларидан фойдаланиш яхши самара беради.

Иштирокчилар ZOOM платформаси орқали ташкил этилган ўқув-машғулотларида ўзларини қизиқтирган маълумотларга эга бўлди.