Фаровонликнинг муҳим кўрсаткичлари ижтимоий барқарорлик, қонунлар ижросининг таъминланишидир. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, жиноятчиликни олдини олмасдан халқ ишончини қозониш мумкин эмас. Ҳар қандай жиноят, зўравонлик – бу адолатнинг бузилиши, ҳақиқатнинг синишидир. “Жиноят ҳақиқати ва адолат” тизимининг ташкил этилиши бу борада жамиятда ҳақиқат қарор топиши, адолат устувор бўлишини таъминлашга хизмат қилади.
Бугун Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигида марказий аппарат ходимлари, тизим ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тақдимномасини муҳокама қилиш ҳамда соҳада жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш йўналишида профилактик тадбирларни кучайтириш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш Агентлик директорининг маслаҳатчиси Ш.Усмонов раислигида ўтказилди ва унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан таклиф этилган масъул ходим У.Халилов иштирок этди.
Йиғилиш кун тартиби бўйича Бош прокуратура масъул ходими ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилаётган жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш борасида, шунингдек соҳада коррупцияга қарши курашиш, унинг салбий оқибатлари ҳақида маъруза қилиб, тақдимномада кўрсатиб ўтилган ҳолатларни муҳокама қилди.
Қайд этилганидек, жиноятчиликни олдини олишда, адолат қарор топишида кўпчилик бирлашиб ҳаракат қилиши керак.
Тақдимноманинг кўриб чиқилиши жараёнида қонунбузилишлари ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйган соҳа ходимларига нисбатан қатъий чоралар кўриб, ходимларнинг касб-маҳоратини ошириш, тизим ташкилотлари раҳбарлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича ўқув тадбирларини доимий ташкил этиш, уларни эгаллаб турган лавозимларига лойиқлик масаласини кўриб чиқиш ва келгусида бу лавозимларга кадрларни тўғри танлаш, ходимларни иш фаолияти юзасидан идоравий назоратни кучайтириш борасида тегишли тадбирлар белгилаш, лозимлиги таъкидланди. Ҳусусан, кенг жамоатчилик ҳам тинчлик ва барқарорликни асраш, жиноятчилик ва қонун бузилишларининг олдини олишда асосий иштирокчи ва масъул эканлиги айтиб ўтилди.

